ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 22-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-02-27 17:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 22-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
🇺🇿Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши, ЖўқорғИ Кенгеси депутутлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Мамутов тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2025 йилда олиб борилган ишлар ва 2026 йилга белгиланган режалар, ҳудудда таълим муассасаларига қатнашиш имконияти бўлмаган ногирон болаларнинг уйида якка тартибда таълим олишлари ҳамда уларни махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминланганлик ҳолати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2025 йил 17 декабрдаги 521-сонли қарорига асосан Мактабгача ва мактаб таълими бўлимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида.
2. Туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2025- йилда олиб борилган ишлари ва 2026- йилга белгиланган режалари, ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги “2025-2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-186-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида.
3. Тўрткўл тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши курашиш ва коррупсиявий омилларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида.
4. Тўрткўл тумани ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг туташ ер майдонларида инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва кўп квартирали уйларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун манзилли дастури тўғрисида.
5. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йилнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг таклифини кўриб чиқиш тўғрисида.
6. 2026 йилда Тўрткўл тумани бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2026 йил 14 февралдаги 101-13-0-Қ/26-сонли қарори ижросини самарали ташкил этиш ва таъминлаш тўғрисида
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2026 йил 2 февралдаги “Ганиев Арслон Рустамовични Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 285/1-Б-сонли фармойишини тасдиқлаш тўғрисида
Марузачилар чиқишидан кейин депутатлар ва сессия қатнашчилари томонидан мавзу бойича саволлар, мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.







