ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 21-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-02-12 16:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 21-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
🇺🇿Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда ЖўқорғИ Кенгеси депутатлари, тегишли ташкилот масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024- йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан Тўрткўл туманидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2026 йил учун манзилли рўйхати тўғрисида
2. Тўрткўл тумани Камбағалликни қискартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2025 йилда бажарилган ишлар ҳамда 2026 -йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.
3. 2026- йилда Тўрткўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги маҳаллалар ҳамда оғир тоифадаги маҳаллаларни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида.
Марузачилар чиқишидан кейин депутатлар ва сессия қатнашчилари томонидан мавзу бойича саволлар, мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.





