ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-01-30 15:55:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
🇺🇿Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, тегишли ташкилот масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Тўрткўл туман прокуратураси томонидан 2025 йил давомида ҳудудда қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори Н. Джоламанов маъруза қилди.Тўрткўл туманида 2025 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи М. Муратовнинг ҳисоботи тингланди.
Тўрткўл тумани Солиқ инспекциясининг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Аннаевнинг ҳисоботи тингланди.
Шундан кейин туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги ижроси, бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туман “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йил ижроси ва 2026 йил харажатлари маблағлари ва йил давомида шаклланадиган қўшимча манбалар маблағларини ташаббусли бюджет жараёнининг 2026 йил 1-2-мавсуми учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириш тўғрисида, Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2025 йил 25 январь кунги ВИИ-5-4-13-190-К/25-сонли қарорининг 2-иловаси Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳамда туманда 2026 йил драйвер лойиҳаларини тасдиқлаш мавзулари бўйича туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Матчанов маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли Фармонига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими бошлиғи Х.Матназаровнинг нутқи тингланди.
Туман Адлия бўлими бошлиғининг 2025 йил давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман Адлия бўлими бош мутахассиси И.Курбанбаевнинг ахбороти тингланди.
Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг ва доимий комиссияларининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Б.Машарипов маъруза қилди.
Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергеновнинг туманни 2025-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда 2026 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Сессия мажлисида депутатлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар бериб, ўз таклифларини киритдилар.
Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, депутатлар тегишли қарор қабул қилдилар.









