Тўрткўл туманидаги 2-сон техникумида очиқ мулоқот
2026-02-27 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманидаги 2-сон техникумида очиқ мулоқот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан учрашуви давомида белгилаб берилган топшириқларга асосан ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан 26 февраль куни туман ҳокими И.Худайбергенов 2-сон техникумида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилди. Учрашувда таълим даргоҳининг салоҳияти, эришилган натижалар ва келгуси режалар таҳлил қилинди.
"Ёшлар — жамиятимизнинг энг катта кучи. Ҳар бир пайшанба сиз учун янги имкониятлар ва марралар сари қадам бўлсин!" — дея таъкидлади туман ҳокими ўз нутқида.







