Инсон қадри ва ижтимоий ёрдам: Тўрткўлда матбуот анжумани бўлиб ўтди
2026-02-26 14:00:00 / Матбуот анжуманлари

Инсон қадри ва ижтимоий кўмак: Тўрткўлда матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бугун Тўрткўл туманида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
🎤 Тадбирни туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Бекчанова кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.
Анжуманда туман ҳокими ўринбосари А.Султанов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларини жамиятга интеграция қилиш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ва туманда амалга оширилаётган тизимли ишларга тўхталиб ўтди.
📊 Шунингдек, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Х.Матназаров мавзу юзасидан батафсил ахборот берди. Унда:
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар;
Уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги лойиҳалар;
Моддий ва маънавий кўмак бериш кўламини кенгайтириш масалалари ёритилди.






