Бугун ёшлар куни
2026-02-26 14:55:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” ўтказилиши белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, ечим топиши керак бўлади.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарход Эрманов Тўрткўл тумани ёшлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга ошириш, уларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва бошқа соҳалар бўйича бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларимиз Вазирлар Кенгашининг Раисига ўзларининг таклиф ва ташаббусларини билдириб ўтди. Бу ташаббусларни инобатга олиб, ёшларнинг ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тадбир якунида Вазирлар Кенгашининг Раиси ёшлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш бўйича ишлар давом эттирилишини таъкидлади.







