Тўрткўл тумани 1-сон техникуми: Янги босқич ва юксак мақсадлар сари
2026-02-18 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани 1-сон техникуми: Янги босқич ва юксак мақсадлар сари
Мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, касб-ҳунар ўргатиш масканларини янги давр талабларига мослаштириш устувор вазифага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида белгиланган 4-устувор йўналиш — касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини шакллантириш, техникумларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишни назарда тутади. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ва ёшларга етказиш мақсадида Тўрткўл тумани 1-сон техникумида давра суҳбати ва ўрганиш ишлари ташкил этилди.
Тадбирни техникум директори З. Юсупова очиб бериб, муассасага ташриф буюрган меҳмонлар билан талабаларни таништирди ҳамда техникумда жорий этилаётган янги ўқув дастурлари ҳақида маълумот берди.






