Тўрткўл туманида ПҚ-465 қарори ижроси ва ғалла парвариши бўйича амалий семинар ташкил этилди
2026-02-16 14:05:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида ПҚ-465 қарори ижроси ва ғалла парвариши бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Тўрткўл тумани "Қосназар Пахтакор" фермер хўжалиги ҳудудида Президентимизнинг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.
Унда туман ҳокими И.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Дарябай Уббиниязов, "Ўзагроинспексия" Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Арислан Юсупов ва Қорақалпоғистон Республикаси фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Алланияз Ажимов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳасининг малакали мутахассислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.Тадбир давомида туманда мавжуд ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, дала четидаги бўш майдонларни ўзлаштириш, коллектор-дренаж тармоқлари атрофларидан самарали фойдаланиш ҳамда экспортбоп бўлган маҳсулотлар экиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. Шунингдек, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, аҳолининг ўзини озиқ-овқат билан таъминлашни кучайтириш ҳамда қўшимча ҳосил олиш масалалари муҳокама қилинди.









