"Қалб жавоҳири" янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
2026-02-11 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туман Ахборот Кутубхона Марказида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири Ўғилжон Нуруллаеванинг "Қалб жавоҳири" янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб айнан нуроний онахон Амина Собурованинг хотиралари асосида ёзилган. Шунингдек китобда қаҳрамонимизнинг турмуш ўртоғи Баҳодир Тўхтабоев ва қайн отаси Исоқ аканинг кўп йиллар туманнинг юксалишидаги хизматлари ёрқин бир далиллар асосида кўрсатиб берилган. Тақдимотда Баходир аканинг сафдошлари, Амина онанинг синфдош ва курсдошлари қатнашиб ўзларининг ширин хотиралари билан ўртоқлашишди. Шунинг учун ҳам инсон азиз, хотираси муқаддас дея бежизга айтилмаган. Тақдимотда муаллиф Ўғилжон Нуруллаева, кутубхона мутахассиси, шоира Мунаввара Юсупова, тумандаги Тўрткўл тумани “Оқила аёллар ҳаракати” раиси Х.Ибадуллаэва, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати Жонибек Сеттиев ҳам бу оила ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.







