Тўрткўл туманида таълим сифати ва натижадорлиги таҳлил қилинди
2026-02-04 10:10:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида таълим сифати ва натижадорлиги таҳлил қилинди
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таълим сифатини ошириш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Бугун 10-умумтаълим мактабида туман ҳокими И.Худайбергенов раислигида навбатдаги ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "Пахтачи," "Отаюрт," "Калтаминор," "Базирган," "Атауба" маҳаллаларидаги мактаб ва боғчалар раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва келгусидаги натижаларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилиниб, таълим самарадорлигини ошириш бўйича раҳбарларга зарур тавсиялар ва аниқ вазифалар берилди.





