Тўрткўлда навбатдаги "Ҳокимлик соати": Долзарб вазифалар белгилаб олинди
2026-02-02 12:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда навбатдаги "Ҳокимлик соати": Долзарб вазифалар белгилаб олинди
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими И.Худайбергенов раҳбарлигида навбатдаги "Ҳокимлик соати" мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этди. Кун тартибидан қуйидаги долзарб масалалар ўрин олди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-173-сонли Фармони ижроси доирасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг биринчи босқичида маҳалла фаолларининг фаолияти эътироф этилди ва иккинчи босқичда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ҳар бир корхона ва ташкилот ҳудудида манзарали ва мевали дарахтлар экиш орқали яшил ҳудудларни кенгайтириш вазифаси юклатилди.
Ўз ўрнида соҳаларда очиқликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига чек қўйиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.Йиғилиш якунида мутасаддиларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.







