Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда!
2026-01-28 14:00:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда!
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури (УНДП) ҳамкорлигидаги «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш миллий тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида кичик грантлар ғолиблари аниқланди.Унга кўра Республика бўйича жами 105 та ариза кўриб чиқилди ва 9 та ҳудуддан 13 та энг долзарб лойиҳа молиялаштириш учун танлаб олинди.
“Uzbekistan Creative Association” ННТ томонидан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ушбу «Аёллар тадбиркорлигида коррупцияга қарши иммунитет: Нукус тажрибаси» лойиҳаси аёллар тадбиркорлигини коррупциясиз ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳа доирасида 50 дан ортиқ тадбиркор аёллар учун ҳуқуқий ҳимоя бўйича 4 та махсус тренинг. Шикоятларни кўриб чиқиш учун махсус Ҳуқуқий назорат қўмитаси ташкил этилади. Шу билан биргаликда тарғибот тадбирлари учун иштирокчиларга 10 та микрогрант ажратилади.
Коррупция ҳолатлари акс этган ўзига хос «КЕЙС-ХАРИТА» чоп этилади.
Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистон бўйлаб тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошади, коррупция ҳолатлари бўйича жамоавий муносабат ва рақамли хабар бериш тизими йўлга қўйилади.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган семинарда иштирокчиларга айнан мана шу мавзуларда амалга оширилаётган натижали ишлар борасида кенг тушунчалар берилди. Семинарда ташкилотчилар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида кенг тушунчалар берилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Атажанов Алишер, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева, Тўрткўл тумани ҳокими Илҳомбой Худайбергенов, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегациясининг Иккинчи Котиби ва ҳамкорлик бўлими раҳбари Христос Маразопоулос ҳамда тумандаги тегишли соҳа вакиллари, Нукус шаҳридаги лойиҳа иштирокчилари(онлайн) ва фаоллар иштирок этдилар.
Семинар давомида иштирокчиларни мавзу юзасидан қизиқтирган саволлари бўйича мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.







