ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2026-01-22 10:00:00 / Янгиликлар

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон бўлиб етишишлари ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун О.Худойшукуров номидаги маданият саройида бўлиб ўтган учрашув ҳам самимий руҳда ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими И.Худайбергенов очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшларга қаратаётган эътибори сабаб бугун ёшларимиз ҳар томонлама ўз иқтидорларини намойиш қалаётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ва бундан кейин ҳам юртимизнинг комил фарзандлари кўрсаткичлари юксалаверишини билдирдилар.
Тўрткўл тумани прокурори Н.Джоламанов ўз нутқида ёшларнинг ватанпарварлик руҳида тарбия олишлари, юртимизнинг мард ва ботир ўғлонлари, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб етишишлари учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишларини билдирар экан, бугун ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишлари учун барча эшиклар очиқ эканлигини таъкидладилар.
Шундан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ж.Сеттиэв ҳамда Мудофаа ишлари бўлимидан Ў.Ишниязовлар ҳам сўзга чиқдилар.
Учрашув давомида ўз тенгдошлари орасида яхши натижаларга эришган бир қатор иқтидорли ёшлар туман прокуратураси томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдрландилар.
Учрашув туман маданият бўлими ҳамда 10-сонли умумтаълим мактабининг иқтидорли ёшлари томонидан Ч.Айтматовнинг "Асрга татигулик кун" асари асосида креатив услубда тайёрланган "MANQURT" саҳнавий дастури премьераси ҳамда хушовоз хонандаларнинг концерт дастури билан давом этди.








