Фуқаролар мурожаати — доимий эътиборда
2026-01-16 10:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаати — доимий эътиборда
Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида туман ҳокими И.Худайбергенов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Бугун ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан асосан қуйидаги масалалар кўтарилди: коммунал масалалар, кадастр ҳужжатлари бўйича, ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш ва бошқа маиший муаммолар.
Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, аксарият масалалар жойида ҳал этилди. Ижроси вақт талаб қиладиган мураккаб муаммолар бўйича эса аниқ муддатлар белгиланиб, тегишли масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
Зеро, аҳоли розилиги — асосий вазифамиздир.





