ТАЪЛИМ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ: ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
2026-01-08 14:20:00 / Янгиликлар

ТАЪЛИМ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ: ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
2026 йил 6–7 январь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) Тўрткўл факультети декани Р.А.Рахманов томонидан Тўрткўл тумани 1-сонли политехникум ўқитувчилари учун икки кунлик "Замонавий ўқитувчи" мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.
Биринчи кун машғулотларида таълим жараёнларининг самарадорлиги ва ўқитувчининг ўрни муҳокама қилинди. Декан Р.А. Рахманов глобаллашув даврида ўқитувчи нафақат билим берувчи, балки тарбиячи, мотиватор ва йўналтирувчи бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Иккинчи кун машғулотларининг асосий йўналиши рақамли таълим платформалари ва сунъий интеллект (АИ) тизимларини таълим жараёнига татбиқ этишга бағишланди.
Тренинг якунида таълим сифатини ошириш ўқитувчининг доимий ўрганиши, ўз устида ишлаши ва замонавий технологияларни билишига боғлиқ эканлиги ҳақида умумий хулосага келинди.



