Тўрткўл туманида 42-сонли мактабнинг қўшимча янги биноси фойдаланишга топширилди Янги йил байрами арафасида тумандаги бир неча таълим ташкилотлари биноларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Тўрткўл туманининг «Машъал» маҳалла фуқаролар йиғини
2025-12-27 17:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида 42-сонли мактабнинг қўшимча янги биноси фойдаланишга топширилди
Янги йил байрами арафасида тумандаги бир неча таълим ташкилотлари биноларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Тўрткўл туманининг «Машъал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 42-сонли мактаб фикримиз далилидир. Бугун ушбу мактаб ўқувчилари учун унутилмас кун бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу мактабда 330 ўринли қўшимча янги ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди!
Янги ўқув биносини қуриш учун 4,337 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари «МА Тўрткўл строй» МЧЖ томонидан юқори сифатда якунига етказилди. Эндиликда мактаб ўқувчилари янада замонавий ва қулай шароитларда билим олишади.
Бугунги тантанали маросимда туман ҳокими И.Худайбергенов иштирок этиб, йиғилганларни ушбу қувончли воқеа — янги ўқув биносининг очилиши ҳамда кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади.







