Янги йил шукуҳи: «СМАРТУМЛАНДИЯ»га саёҳат!
2025-12-26 14:00:00 / Янгиликлар

Янги йил шукуҳи: «СМАРТУМЛАНДИЯ»га саёҳат!
🇺🇿 "Асл" смартум нодавлат умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва педагог жамоаси иштирокида янги йил байрами арафасида эртаклар оламига унутилмас саёҳат уюштирилди! ✨
Мусиқий чиқишга бой дастур давомида ўқувчилар нафақат ўзларининг зукколиги ва билимдонлигини, балки санъат соҳасидаги ёрқин иқтидорларини ҳам намойиш этишди. 🎭🎤
Қаҳрамонлар иштирокидаги саёҳатда томошабинлар СМАРТУМЛАНДИЯ бўйлаб эртак ва мультфильм кўринишлари орқали болаликка мароқли саёҳат қилишди! 🌍🧚
Саҳна безаклари ва декорацияларнинг ўзига хос жиҳозланиши, шунингдек, иқтидорли ёшларимизнинг маҳоратли ижроси барчага кўтаринки байрамона кайфият улашди! 🌟









