Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди.
2025-12-22 14:25:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими И.Худайбергенов раҳбарлигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди.
🇺🇿 Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирок этдилар.
Йиғилишда Тўрткўл туман 2-сонли техникум директори Ў.Курбанов юртимизда рўй бераётган янгиланишлар борасида сўз юритди.
Шундан кейин Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Б.Машарипов Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар фаолияти борасида ахборот берди.
Шунингдек, сўзга чиққан Қизил ярим ой жамияти туман бўлими раҳбари А.Султанов жамиятнинг бугунги иш фаолияти амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида сўз юритди.
Жорий йил 01 декабрь кунидан 30 декабрь кунлари юртимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи Ҳ.Эгамов сўзга чиқиб, мавзу юзасидан гапирди.Йиғилишда коррупция ва унинг олдини олиш борасида ҳам сўз юритилиб, бу иллатга қарши биргаликда курашиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.









