Янги йил арафасида эътибор: Туман ҳокими И. Худайбергенов беморлар ҳолидан хабар олди
2025-12-25 14:00:00 / Янгиликлар

Янги йил арафасида эътибор:
Туман ҳокими И. Худайбергенов беморлар ҳолидан хабар олди
Бугун, туман ҳокими И. Худайбергенов туман марказий касалхонасига навбатдаги ташрифини амалга оширди.
Ташрифдан асосий мақсад — беморларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш.
Ҳоким шахсан Болалар бўлими, Болалар реанимация бўлими ҳамда Катталар реанимация бўлимида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.
И. Худайбергенов беморлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг саломатлигини тезроқ тиклаб кетишларига тилакдошлик билдирди ва Янги йил байрами билан табриклади.



