Спорт: Соҳада олиб борилаётган ишлар ва натижалар
2025-12-24 14:00:00 / Янгиликлар

Спорт: Соҳада олиб борилаётган ишлар ва натижалар
🇺🇿 Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот туманда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотни туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Бекчанова олиб борди.
Ушбу очиқ мулоқот давомида туман спорт мактаби директори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Эргаш Ибрагимов сўзга чиқиб, ёшларнинг спорт йўналиши бўйича шуғулланиб ўз кучи ва ғайратини юзага чиқариши учун катта имкониятлар яратилгани ва бунинг натижасида Қорақалпоғистон чемпионати ва кубокларида жами 150 та медаль, Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида жами 64 та медаль қўлга киритилган.
Халқаро турнирларда жами 2 та олтин медаль қўлга киритилган.
Осиё чемпионати ва кубоги мусобақаларида жами 4 та медаль, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритган.
Жаҳон чемпионати ва кубокларида жами 4 та медаль, 1 та олтин, 3 та бронза медалларни қўлга киритганлар.
Спорт мактабининг тажрибали тренерларидан муай тай бўйича Дусенов Кабулжон, пара енгил атлетика бўйича Аннамуратова Нилуфар ва уларнинг шуғулланувчиларидан : Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва кубоги Осиё ва Жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келаётган С.Давлетёрова, Ибрагимова Моҳичеҳра, М.Артикбаэва, Давлетова Дурдона ва Кабулжанов Шахриёрлар давлатимиз раҳбарининг спортга берилаётган эътибори спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар янгидан қурилаётган спорт объектлари ва майдончалари тўғрисида тўлқинланиб гапирдилар.
Ўз ўрнида ОАВ вакилларидан “Тўрткўлнома” газетаси муҳаррири Ў.Нуруллаэва ёшларнинг интилишлари, келажакдаги режалари ҳамда спортчиларни шу даражага етказган мураббийлар борасида саволлар бериб, уларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларига тилак билдирди.
Ушбу очиқ мулоқотда туман ҳокими ўринбосари Б.Янгибаэв ҳам иштирок қилиб, ёшларга келгуси фаолиятига омадлар тилади.








