Тўрткўл: Фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди
2025-12-24 17:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл:
Фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди
🇺🇿 Тўрткўл тумани фуқароларининг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида «Нурота» маҳалласи ҳудудидаги маданият маркази биносида Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Эшанов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан қонуний тартибда тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлигини тиклашда амалий ёрдам, моддий ёрдам, кадастр масаласи, моддий ёрдам, пенсия масаласи каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни қонун доирасида ҳал этиш бўйича масъул ташкилот ва муассасаларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
---









