"Саломатлик йўли" лойиҳасини амалга оширишга бағишланди
2025-12-17 14:00:00 / Янгиликлар

"Саломатлик йўли" лойиҳасини амалга оширишга бағишланди
Ёш авлоднинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш мақсадида муҳим лойиҳага старт берилди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида мактабларда "Саломатлик волонтёрлари" шакллантирилмоқда.
Бугун 1-сон умумтаълим мактабида "Тенгдош тенгдошга" тамойили асосидаги "Саломатлик йўли" лойиҳасини амалга оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг мақсади оъқувчилар орасида тиббий-психологик хизмат самарадорлигини ошириш, жисмоний ва руҳий саломатликни муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олишдан иборат.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари И.Жумабоэва ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.




