Медиа-тур
2025-12-16 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши ҳамда ишсизликка барҳам бериши билан бир қаторда даромад топиб келаётган юртдошларимиз талайгина. Улар ўзларининг ҳаракатлари, интилишлари ва мақсадлари рўёби учун тинмай ҳаракат қилмоқдалар. Шундай тиниб-тинчимас инсонларнинг фаолияти билан танишиш мақсадида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати режасига асосан “Аёлларни ўзини-ўзи иш билан банд қилиши борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида медиа-тур ташкил қилинди. Ушбу медиа-турда туман ҳокими ўринбосари И.Жумабоэва, тумандаги маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашдилар.




