Долзарб масалалар таҳлил қилинди
2025-12-15 16:00:00 / Янгиликлар

Долзарб масалалар таҳлил қилинди
️ Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими И.Худайбергенов раҳбарлигида бўлиб ўтган мажлисда туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари қатнашди.
Йиғилишда "Меҳр ҳаракати" доирасида бириктирилган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, туман ҳудудларида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, аҳолининг қиш мавсумини хавфсиз ўтказиши ва аҳолини хатловдан ўтказиш ишларини сифатли ташкил этиш масалалари ўрин олди.
Барчамизга маълумки, байрам арафасида жамоат тартибини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тунги навбатчиликлар ташкил этилди, бу эса аввал берилган топшириқлар ижросини назорат қилишга қаратилди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини туман маркази ва олис ҳудудлардаги савдо нуқталарида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.






