“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишлаб”
2025-12-09 12:00:00 / Янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишлаб” Тўрткўл туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт мактаби ҳамкорлигида спортнинг Муай тай тури бўйича катталар, ёшлар ва қизлар, ўсмирлар, ўсмир қизлар ўртасида Тўрткўл тумани Ҳоким кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шахри, Хўжайли, Беруний ва Тўрткўл тумани ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Урганч, Хива ва Хазарасп туманиларидан 220 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
Қизиқарли мусобақаларга бой тарзда бўлиб ўтган мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Тўрткўл тумани жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.


