Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!
Бугун Тўрткўл туман маданият саройида “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Тўрткўл туман ҳокими И.Худайбергенов, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда депутатлар иштирок этди.
Тадбирнинг тантанали қисмида туман раҳбари И.Худайбергенов ўз табрик нутқи билан тадбирни очиб берди. Шундан кейин сўзга чиққан туман прокурори Н.Джоламанов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи депутати Ж.Сеттиев, ММТтуман бўлими вакили томонидан байрам табриклари ўқиб эшиттирилди. Тантанали байрам тадбирининг расмий қисмидан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланди.
Унда туман маданият бўлими ижодий жамоалари томонидан турли миллат вакилларининг чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Тадбирда туман Ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.
Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Конституциямиз нафақат жамиятимизнинг бош Қомуси, балки бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз таянчи, кафолати ва асоси ўлароқ бизга ниҳоятда қадрлидир.
Юртимиз осмони узра ҳамиша тотувлик ва барқарорлик, ҳар бир оилада бахт ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин, Ватанимиз равнақи йўлида янги ғалабалар сари интилиб, ҳар биримизни улкан муваффақиятлар томон етаклаб борсин!