Қишлоқ хўжалиги мавсумий ишларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
2025-11-26 10:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани:
Қишлоқ хўжалиги мавсумий ишларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тўрткўл тумани "Тозабоғёп" ҚФЙ ҳудудидаги "Бўданли Армон" фермер хўжалигида 2026 йил ҳосили учун ғалла экилган майдонларда парваришлаш ишларини амалга ошириш, далага маҳаллий ўғит чиқариш, кузги шудгорлаш, лазерли текислаш, ерга-ер қўшиш, тўқсонбошли экинларни экиш, дала четига кўчат экиш ишларини ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Кўргазмали семинарда туман ҳокими И.Худайбергенов, қишлоқ хўжалиги вазири Ш.Тешаев, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, тадбир давомида боғларда қатор оралари бўш майдонларидан самарали фойдаланиш, тўқсонбошли экинларнинг турлари, уларни парваришлаш талаблари, суғориш усуллари, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар берилди.







