# Bilimlendiriw -korrupciyadan jıraq taraw
2025-11-20 12:05:00 / Янгиликлар

#Таълим-коррупциядан холи соҳа
Тўрткўл туманида "Таълим-коррупциядан холи соҳа" ташаббуси доирасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилди!
☄️ Бугун Тўрткўл туманида барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи У.Аллабергенов, туман ички ишлар бўлими бошлиқъи ўринбосари подполковник А.Пишиев иштирок этди.
✔️ Йиғилишда таълим соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди, жавобгарлик масалалари танқидий кўриб чиқилди.
✔️ Шу билан бирга, "Ёшлар коррупцияга йўқ дейди!" мавзусида тумандаги барча мактаб ўқувчилари иштирокида иншолар танлови ўтказилди. Танлов 6 тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, туркман, қозоқ ҳамда инглиз тилларида ўтказилди.
✅ Шунингдек, 5-7-синфлар ўртасида расмлар танлови ҳам ташкил этилди. Барча ғолиблар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.







