Бугун муҳим семинар-тренинг бўлиб ўтди!
2025-08-04 09:00:00 / Янгиликлар
“2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сонли Қарор, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-июльдаги 440-сон ҳамда 15-июльдаги 441-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Семинарда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хавфсиз муҳит яратиш ва маҳаллаларда барқарорликни таъминлаш бўйича амалий кўникмалар ва тажрибалар алмашилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга долзарб масалалар юзасидан тавсиялар берилди ва самарали мулоқот бўлиб ўтди.

