Тадбиркор аёлларга – мотивация!
2025-08-02 08:00:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилоятида тадбиркор аёлларга бағишлаб юксак руҳда ташкил этилган мотивацион семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар тадбиркор аёлларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
Тадбирнинг бош меҳмони – юртимизда катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган, "Аёллар медиа" клуби директори Мавлуда Асқархўжаева ҳамда тажрибали лидер маркетологлар.
Семинарда воҳадаги тадбиркор аёллар учун мотиваторлар томонидан кучли мотивациялар берилди.

