Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Шарофиддин Лолаевнинг сайёр қабули ўтказилди
2026-05-22 09:00:00 / Янгиликлар
Термиз шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Шарофиддин Лолаев томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан атрофлича муҳокамалар олиб борилди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга аниқ вазифалар ва муддатлар белгиланди.
Сайёр қабулда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутасадди масъуллар иштирок этиб, фуқаролар мурожаатларига қонунчилик доирасида жавоб ва тушунтиришлар берилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда амалий ечим топиш бўйича бундай қабуллар мунтазам равишда давом эттирилади

