Байроқ эстафетаси” тадбири бўлиб ўтди.
2025-11-10 09:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида “Байроқ эстафетаси” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида юртимиз фуқароларида миллий ғурур, Ватанга садоқат ва бирлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Эстафетада нафақат ўқувчи-ёшлар ва спортчилар, балки турли соҳа вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик — Термиз шаҳри аҳолиси фаол иштирок этишди. Иштирокчилар давлат рамзимиз — муқаддас байроғимизни баланд кўтарган ҳолда шаҳар кўчалари бўйлаб отларда, автомашиналарда ва пиёда юришди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тарихи, унинг рамзий маъноси ва халқимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчилар байроғимизни эъзозлаш, уни Ватан, тинчлик ва мустақиллик тимсоли сифатида қадрлаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Мазкур “Байроқ эстафетаси” Термиз шаҳрида катта байрамона руҳда ўтди ва унда халқимизнинг юрт рамзларига бўлган чексиз ҳурмати, миллий фахр ва бирлик туйғулари яққол намоён бўлди.

