Термиз шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
2026-02-14 09:00:00 / Мажлислар
Мазкур тадбирда “Нуроний” жамғармаси Термиз шаҳар бўлими раиси, шаҳар Кенгаши депутати Т. Бердиев иштирок этиб, ёшлар олдида маъруза қилди. У ўз сўзида гиёҳвандликнинг жамият ва келажак авлод ҳаётига салбий таъсири, унинг олдини олишда оиланинг, таълим муассасаларининг ва кенг жамоатчиликнинг ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр ва саволларига жавоб берилди. Тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли иллатларга қарши муросасиз курашиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини оширишга хизмат қилди.

