Бошқарма ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмлари доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан шунингдек, контингент бўлмаган шахсларга, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шартнома асосида пулли равишда амбулатор ва стaционар шароитларда ташхис қўйиш, даволаш ва касалликларнинг олдини олиш ҳамда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, шу билан бир қаторда бириктирилган контингент орасида санитария - эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, юқумли ва ўта юқумли касалликларни олдини олиш бўйича чора - тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрaцияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфига 1-сон ва 2-сон Марказий консультатив -диагностик поликлиникалар, 1-сон ва 2-сон Марказий клиник шифохоналар, Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Марказий дорихона” давлат муассасаси, “Қибрай” клиник санаторийси, “Ўзбекистон” АЖнинг (Россиянинг Кисловодск ва Ялта шаҳарларидаги “Ўзбекистон” санатор-курорт ташкилотлари ва бошқа ёрдамчи муассасалар (Махсус автотранспорт билан таъминлаш бошқармаси, Моддий-техника базасини ривожлантириш бошқармаси) киради.
Тиббиёт бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- бириктирилган контингентга, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кафолатланган ва сифатли тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва таъминлаш;
- ташкилий-услубий ишларни амалга ошириш, шунингдек Бош тиббиёт бошқармасининг идоравий тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
- муаммолар ва камчиликларни тизимли таҳлил қилиш асосида барча турдаги тиббий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш соҳаларига илғор халқаро тажрибани, фан ва техника ютуқларини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телемедицина имкониятларини жорий этиш;
- болалар контингентига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва такомиллаштириш;
- «Ўзбекистон» АЖ фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
- республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, айрим республика даволаш-профилактика муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг, шунингдек тегишли хорижий тиббиёт ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларини қўшма консилиумлар, консультациялар ҳамда мураккаб оператив аралашувларни ўтказишга жалб этиш ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг идоравий тасарруфидаги ташкилотлар:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сон Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сон Марказий клиник шифохонаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг «Қибрай» клиник санаторийси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Махсус автотранспорт билан таъминлаш бошқармаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Моддий-техника базасини ривожлантириш бошқармаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг «Марказий дорихонаси» Давлат муассасаси.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг «Ўзбекистон» дам олиш-соғломлаштириш акциядорлик жамияти.
