Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасида 2026 йил «4» август куни “Киберхавфсизлик”, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш бўйича тушунтириш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
2026-08-17 17:00:00 / Матбуот анжуманлари
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланишда, ходимлари ижтимоий тармоқ аккаунтлари учун мураккаб ва ягона пароллардан фойдаланиши, шахсий паролларини учинчи шахсларга бермасликлари ҳамда уларни мессенжерлар орқали юбормаслик, шунингдек, номаълум фойдаланувчилардан келган шубҳали ҳаволалар ва файлларни очмаслик ҳақида айтиб ўтилди.
Шахсий ҳамда хизматга оид махфий маълумотларни ижтимоий тармоқларда эълон қилмаслик. Профилнинг махфийлик (Privacy) созламаларини мунтазам текшириб бориш. Аккаунтга кириш тарихи ва фаол сессияларни назорат қилиш. Фақат расмий мобил иловалар ва ишончли манбалардан ҳамда банк карталаридан хавфсиз фойдаланишни ҳақида яна бир бор батафсил тушунтирилди.
Хусусан:
- Банк карта рақами, унинг амал қилиш муддати, CVV/CVC коди ва SMS тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга ошкор қилмаслик;
- Банк мобил иловасида SMS ёки Push-хабарномаларни ёқиш;
- Онлайн тўловларни фақат ишончли ва ҳимояланган (HTTPS) интернет сайтларида амалга ошириш;
- Картага боғланган телефон рақамини назорат остида сақлаш;
- Интернет орқали тўловлар учун алоҳида виртуал карталардан фойдаланиш;
- Карта бўйича операциялар лимити ва чекловларини белгилаш;
- Шубҳали операциялар аниқланганда дарҳол банкка мурожаат қилиш ва картани вақтинча блоклаш;
- Банк ходими сифатида таништирган шахсларга карта маълумотлари ёки тасдиқлаш кодларини бермаслик;
- Фишинг - фойдаланувчининг логин, парол, банк картаси маълумотлари ва бошқа махфий ахборотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга қаратилган кибержиноят турлари ортаётганлиги сабабли, фишинг (Phishing) ҳужумларидан ҳимояланиш чораларини кўриш;
- Электрон почта, SMS ёки мессенжерлар орқали келган шубҳали ҳаволаларни очмаслик.
- Логин, парол ва банк маълумотларини фақат расмий сайтларга киритиш;
- Электрон почта юборувчисининг манзилини текшириш;
- Номаълум файллар ва дастурларни юклаб олмаслик;
- Ташкилот ёки банк номидан келган шубҳали хабарларни расмий алоқа каналлари орқали текшириш;
- Фишинг ҳужумига дуч келинганда бу ҳақда дарҳол ахборот хавфсизлиги бўлимига ёки тегишли масъул шахсга хабар бериш юзасидан тушунтирилди.
Мобил телефонларни ташқи интернетдаги киберҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиниши зарур, хусусан:
- Телефонни PIN-код, мураккаб парол ёки биометрик ҳимоя (бармоқ изи ёки юз орқали таниб олиш) билан ҳимоя қилиш;
- Операцион тизим ва барча иловаларни мунтазам янгилаб бориш;
- Иловаларни фақат расмий иловалар дўконлари (Play Market, APPStore)дан юклаб олиб ўрнатиш;
- Номаълум манбалардан APK файлларни юклаб олмаслик;
- Мобил антивирус ёки хавфсизлик дастурларидан фойдаланиш.
- Bluetooth, NFC ва Wi-Fi функцияларини фақат зарурат туғилганда ёқилиши керак.
- Жамоат жойларида ва транспортларда мавжуд очиқ ва ҳимояланмаган Wi-Fi тармоқларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, зарурат туғилганда VPN хизматидан фойдаланиш;
- Телефон йўқолганда ёки ўғирланганда дарҳол SIM-картани блоклаш ва қурилмани масофадан ўчириш чораларини кўриш зарурлиги юзасидан тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тасарруфидаги муассасаларда фаолият юритаётган ҳар бир ходимга қуйидаги масъулиятлар юкланди, хусусан, юқорида келтирилган тавсияларга қатъий риоя қилиш, ижтимоий тармоқлар, банк карталари, мобил қурилмалар ва интернет орқали содир этиладиган кибертаҳдидлардан ҳимояланишга риоя қилиш.
Ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилиш, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, молиявий маблағлари ҳамда ташкилотнинг ахборот ресурсларини ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим омили ҳисобланиши доимо назарда тутилиши ҳамда “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари ўз тасарруфидаги ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаши, шунингдек, ахборот-коммуникация тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўришлари лозим бўлади. shuni lotincha ruscha va inglizchada yozib ber
