Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаилов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қорақалпоғистон Республикасига келди
2024-11-22 14:40:00 / Янгиликлар
Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаилов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Сафар давомида ички аъзолар касалликлари, туғма юрак аномалиялари ва нуқсонидан азиёт чекаётган қатор болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, сўнг уларда марказ кардиохурглари ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари билан батафсил танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.