Қўмита ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бўйсунади.
Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Cолиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, солиқ тўловчилар, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.
Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда солиқ хизматининг ҳудудий органлари деб аталади), Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Ҳудудлараро инспекция деб аталади), шунингдек, Қўмита тизимига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.
Cолиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, амалга оширадилар.
Қўмитанинг расмий номи:
a) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;
қисқартмаси — Cолиқ қўмитаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Налоговый комитет при Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан;
қисқартмаси — Налоговый комитет;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Tax Committee under the Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — Tax Committee.
