Эркинжон Турдимов Чжао Лун билан учрашув ўтказди
2025-10-30 17:45:00 / Янгиликлар
Бугун Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Хитойнинг Фужиан музофоти губернатори Чжао Лун билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвестициявий ва саноат соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Чжао Лун Сирдарё вилояти билан ҳамкорлик қилиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, Фужиан томони бу йўналишдаги ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув конструктив руҳда ўтиб, икки ҳудуд ўртасидаги амалий алоқаларни янги босқичга кўтариш бўйича келишувга эришилди.



