Сирдарё — Фужиан: ҳамкорликнинг янги босқичи
2025-10-30 10:50:00 / Янгиликлар
Бугун Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Хитойнинг Фужиан музофотида қатор йирик компаниялар Fujian Minyijia New Building Material, Pan Pan Food, Sichuan Kindafu Door, Zhejiang Kelu Nukler, Fujian Road and Bridge Construction ҳамда Fujian Zhanda корпорациялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувларда асосий эътибор қурилиш саноати, йўл ва инфратузилма қурилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда энергетика соҳаларида ҳамкорлик масалаларига қаратилди.




