Сирдарё делегацияси Хитойда — янги инвестиция йўналишлари муҳокамада
2025-10-29 15:15:00 / Янгиликлар

Ruian Quanji Agricultural Development, Heben International, China Wenren, Taizhou Shanda International Trade, Fourone System ва Sichuan Tenzhui Jie компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувларда ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция жалб этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Хитойлик ҳамкорлар Сирдарёнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион муҳити билан танишдилар. Улар Президент раҳбарлигида Ўзбекистонда, хусусан Сирдарё вилоятида, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барча қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидладилар.
Учрашувларда қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, саноат технопарки, қурилиш материаллари ва инновацион технологиялар йўналишларида ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
