Фужианда Сирдарёнинг инвестицион салоҳияти тақдим этилди
2025-10-30 08:20:00 / Янгиликлар
Хитойнинг Фужиан (Фуцзянь) музофотида "Сирдарё–Фужиан" савдо ва инвестиция бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов ҳамда Фужиан музофоти раҳбарияти ўз маърузалари билан қатнашди. Форум иштирокчиларига вилоятнинг инвестицион жозибадорлиги, саноат салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида кенг тақдимот ўтказилди.
Форум ишида 200 дан ортиқ йирик хитой компаниялари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.
Сирдарё вилояти делегацияси ва хитойлик тадбиркорлар ўртасида B2B (бизнес–бизнес) ва G2B (ҳукумат–бизнес) форматларида учрашув ва музокаралар ўтказилди.



