Сирдарё вилояти ва Иу шаҳри ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
2025-10-29 09:40:00 / Янгиликлар
Бугун Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов Хитой Коммунистик партиясининг Иу шаҳри қўмитаси котиби Е Бангруй билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Иу шаҳрининг кичик бизнес ва саноатни ривожлантиришдаги тажрибаси муҳокама қилиниб, уни Сирдарё вилоятида қўллаш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, вилоятда кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва савдо марказини ташкил этиш, тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар икки ҳудуд ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестициявий ва савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.
