Сирдарёда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш — амалий натижа ва қатъий назорат остида
2025-07-08 12:55:00 / Янгиликлар
Сирдарёда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш — амалий натижа ва қатъий назорат остида
Батафсил видеода: https://www.youtube.com/watch?v=q20QbXd6Tsw
Бугун Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида вилоятда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш борасидаги ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Муҳокама жараёнида соҳага масъул раҳбарлар ва туман (шаҳар) ҳокимлари фаолияти атрофлича таҳлил қилинди. Бу галги йиғилиш шунчаки ҳисобот эмас, балки реал натижаларга йўналтирилган, танқидий таҳлил ва қатъий топшириқлар муҳитида ўтди.
Камбағалликни қисқартириш масъуллик ва тизимли ёндашув талаб этади. Ўтган даврларда етарлича сўров бўлмаганлиги сабаб, баъзи раҳбарлар камбағалликни қисқартириш бўйича етарлича фаолият юритмагани таъкидланди.
Бироқ, Гулистон ва Ширин шаҳарларида белгиланган режалар орттириб бажарилгани, бу соҳада тизимли ва самарали ишни йўлга қўйиш мумкинлигини исботлади.
Шу билан бирга, Сардоба, Мирзаобод, Боёвут, Оқолтин, Сирдарё туманларида режа кўрсаткичлари паст эканлиги қайд этилди. Бу ҳудудларда ишни жадаллаштириш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.
Камбағал аҳоли учун 364 гектар ўрмон фонди ерларини ажратиш, доривор ўсимликлар етиштириш, туризм хизмати орқали иш ўринлари яратиш бўйича ташаббуслар белгиланган.Шу билан бирга, айрим раҳбарлар томонидан бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани маълум қилинди ва бу борада аниқ чоралар белгиланди.
Январь-июнь ойлари давомида вилоятда 89 минг аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланиб, режа 101 фоизга бажарилди.Бу — камбағалликка қарши курашда асосий омил — бандликни таъминлаш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишларнинг натижаси. Айрим туманларда инвестиция ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида камчиликлар бор, шу боис 10 июль кунигача барча қолоқликлар бартараф этилиши шартлиги таъкидланди.
