Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2024-11-09 12:00:00 / Янгиликлар

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифада ўзларини аямасдан меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрамлари билан қутлаган вилоят ҳокими, сўнгги йилларда вилоятимизда бу соҳанинг жадал ривожланиб бораётгани, эришилаётган натижалар ва янги марралар ҳақида тўхталиб ўтди.
Йиғилганларнинг барчасига байрам совғалари топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаоллар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси”, "Халқ посбони" кўкрак нишони ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаккурномаси билан тақдирланди.
Байрам тадбири санъат усталари ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.







