“Ўзбекистон қадриятлар маскани” мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди
2024-10-19 18:00:00 / Янгиликлар
Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида ташкил этилган кўргазмада Гулистон давлат университети “Санъатшунослик” факультети ўқитувчиси, рассом Тахир Шаймуродов ва рангтасвир йўналиши талабаларининг 100 га яқин картиналари намойиш қилинди.

Мўйқалам соҳибларининг асарларида она ватан, миллий ўзлик, фаровон турмуш, бахтиёр болалик онлари, тарих ва бугун, инсон ва табиат тасвир ва ранглар уйғунлигида моҳирлик билан ифодаланган.
Кўргазмада иштирок этган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ёш рассомларнинг ижодий ишларида юқори профессионаллик яққол сезилиб турганини таъкидлади. Бу таҳсинга сазоворлигини айтди. Уларга ижодий баркамоллик тилади.
Бу каби кўргазмаларни олис ва чекка ҳудудларда ўтказишни жорий этиш, бунинг учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.









