ШИРИНДА САЙЁР ҚАБУЛ: 100 ДАН ЗИЁД ТАКЛИФ ВА МУРОЖААТ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2026-11-07 18:20:00 / Янгиликлар

Сайёр қабулда 90 нафар фуқаро рўйхатга олинди. Улар томонидан 100 дан зиёд мурожаат ва таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой ва ер, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ичимлик суви, йўл инфратузилмаси ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлди. Ширин шаҳри билан бир қаторда Сирдарё, Боёвут, Сайхунобод, Ховос, Мирзаобод ва Гулистон туманларидан келган фуқаролар ҳам мурожаат қилди. Жумладан, ер ажратиш, сув солиғи ҳисоб-китоблари, кўчаларни асфальтлаш, уй-жой таъмири ва қурилиш ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари кўтарилди. Қабул давомида мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни қонуний ҳал этиш, айрим муаммоларни жойида бартараф қилиш ҳамда ижросини назоратга олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
