Сирдарёда тиббиёт ходимлари байрами нишонланди
2026-11-05 20:35:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилоятида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Кадиров, соҳа раҳбарлари, шифокорлар, ҳамширалар ва фахрийлар иштирок этди.

Вилоят раҳбари тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, инсон саломатлигини асраш йўлидаги фидокорона меҳнати ва юксак масъулиятини эътироф этди. Самарали фаолияти, касбига садоқати ва фидойилиги билан ажралиб турган бир гуруҳ шифокор ҳамда ҳамширалар фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига махсус санитария автомашинаси топширилди. Тадбир тўкин дастурхон атрофида давом этиб, маданият ва санъат ходимлари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.





