СИРДАРЁДА РАҚАМЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2026-11-05 17:15:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилоятида тиббиёт тизимини рақамлаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий Рақамли ситуацион марказ ташкил этилди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Дониёр Кадиров марказда бўлиб, унинг фаолияти, техник имкониятлари ҳамда тиббиёт муассасаларини ягона рақамли тизим орқали мониторинг қилиш жараёнлари юзасидан тақдимот билан танишди.

Д-МEД тизими орқали тиббий хизматлар, беморлар мурожаатлари, профилактик кўриклар ва скрининг натижалари реал вақт режимида таҳлил қилинади. Бу муаммоларни тезкор аниқлаш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Вилоят раҳбари тез тиббий ёрдам бригадаларини боди-камералар билан таъминлаш, улар орқали хизмат кўрсатиш жараёнини бевосита кузатиш ва назорат қилиш тизимини жорий этиш таклифини билдирди. Бу нафақат хизмат сифатини баҳолаш, тиббиёт ходимлари хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.




