Гулистон шаҳрида давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.
2024-08-31 21:00:00 / Янгиликлар
Унда вилоят ҳокими иштирок этиб, Сирдарё аҳлини қутлуғ айём билан табриклади. Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимиздаги ислоҳотлар муқаррар тус олгани, юртдошларимиз уларни қўллаб-қувватлаб, фаол иштирокчисига айлангани таъкидланди.

Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Мумтоз куй-қўшиқларда ўзбек элининг бой санъати ва қадриятлари, фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишларида Ўзбекистон турли маданиятларни бирлаштирган макон экани ёрқин намоён бўлди. Эстрада хонандаларининг чиқишлари ва мушакбозлик йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тантанали тадбир телевидение ва интернет орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.









