Сирдарёда замонавий Green Data Center қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-07-23 11:00:00 / Мажлислар
Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Малайзиянинг Basis Bay компанияси Бош ижрочи директори Гоҳ Энг Ҳуи бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Сирдарё вилоятида замонавий Green Data Center ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ширин шаҳрида компаниянинг Марказий Осиё учун дата маркази филиалини ташкил этиш, инвестиция киритиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга ахборот технологиялари соҳаси хизматларини экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва техник жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
